Бугун, 11 август куни профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди. Ўтган ҳафта ўтказилган турнирларда омадсизликка учраган Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи рақамли теннисчилари рейтингда сезиларли даражада пастлади. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Денис Истомин ўтган ҳафта билан таққослаганда олти, Фаррух Дўстов эса беш поғонага пастлади. Бугун эълон қилинган рейтингда Денис 45, Фаррух эса 132-ўринни эгаллаб турибди.
Кучли бешталикда ўзгариш кузатилмади. Ҳамон сербиялик Новак Жокович дунё теннисчилар рейтингини бошқариб турибди. Torонто турнири ғолиби Жо Вилфред-Цонга 1000 рейтинг очкоси жамғаргани эвазига кучли ўнталикка кириб олди.
1. Новак Жокович (Сербия) — 12860
2. Рафаэл Надал (Испания) — 11670
3. Рожер Федерер (Швейцария) — 6670
4. Стен Вавринка (Швейцария) — 5850
5. Томаш Бердих (Чехия) — 4410
... 45. Денис Истомин (Ўзбекистон) — 985
... 132. Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) — 443
Изоҳ (0)