Норвегиянинг Тромсе шаҳрида давом этаётган 41-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 4-тур учрашувлари ортда қолди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси учта ғалабадан сўнг бу сафар Германия билан кечган учрашувда 2:2 ҳисобини қайд этди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси сардори Рустам Қосимжонов биринчи тахтада асли келиб чиқиши латвиялик шахматчи Аркадий Найдични мағлуб этди. Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли шахматчиси Антон Филиппов эса кутилмаганда мағлубиятга учради.
Марат Жумаев Фридмандан устун келди. Улуғбек Тиллаев эса рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Таъкидлаш керак, бундан аввал 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов сардорлигидаги шахматчилар Кипр, Дания ва Бразилия терма жамоаларини енгган эди.
Бугун ўтказиладиган 5-турда Ўзбекистон термаси олимпиадада иккинчи рақам остида таснифланган Украина терма жамоасига қарши дона суради. Ҳозирда Ўзбекистон шахматчилари кучли олтиликда бормоқда.
Изоҳ (0)