Биринчи жаҳон уруши даври қурбонларини ёдга олиш мақсадида бразилиялик рассом Англиянинг Бирмингем шаҳрида санъат кўргазмасини ташкил этди. Бу ҳақда AdMe.ru хабар бермоқда.
Рассом Бирмингем шаҳри майдонидаги зинапояларга 5000 та муздан ясалган кичкина ҳайкалчаларни ўрнатди.
Ҳайкалчалар саноқли дақиқаларда қуёш таъсирида эриб, йўқ бўлди.
Санъат намунасидан баҳраманд бўлганлар ўзининг ижобий таассуротлари билан бўлишди.
Изоҳ (0)