Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Америкалик актриса Сандра Буллок сўнгги йилда 51 миллион доллар ишлаб, Голливуднинг энг кўп даромад оладиган актрисасига айланди. Бу ҳақда Forbes журнали маълум қилди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Буллок учун асосий даромад манбаси режиссёр Альфонсо Куароннинг ўтган йили экранларга чиққан «Гравитация» фильми бўлди. У прокатда 716 миллион доллар тўплади ва 2014 йилги Оскар тақдимотида еттита йўналиш бўйича мукофотга эга бўлди.

2013 йилнинг июнидан 2014 йилнинг июнигача энг кўп маблағ ишлаган актрисалар рейтингидан Женнифер Лоуренс (34 миллион доллар), Женнифер Энистон (31 миллион доллар), Гвинет Пэлтроу (19 миллион доллар), Анжелина Жоли ва Кэмерон Диаз (18 миллион доллардан), Скарлетт Йоханссон (17 миллион доллар), Эми Адамс ва Натали Портман (13 миллион доллардан) ҳамда Кристен Стюарт (12 миллион доллар) ҳам ўрин олди.

Ўтган йилги рейтингда Анжелина Жоли 33 миллион долларлик даромад билан етакчилик қилган эди.

Журналнинг таъкидлашича, Голливудда ҳали-ҳамон аёллар эркакларга қараганда камроқ пул топади. Ўтган йилнинг энг сердаромад актёри кичик Роберт Дауни 75 миллион доллар ишлаб топган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар