Лондондаги Гатвик халқаро аэропортида йўловчиларга Эбола номли безгак касаллиги юқиши хавфи борлиги эълон қилинди. Аэропорт маъмурияти Ғарбий Африкадаги Сьерра-Леоне давлатидан учиб келган кекса аёлнинг нуқсонлари Эбола безгагини ёдга солувчи касаллик туфайли вафот этганидан сўнг шундай қарорга келган. Бу ҳақда BBC ахборотига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Самолёт шанба куни Гвианадан айни дамда Эбола эпидемиясининг марказларидан бири ҳисобланган Сьерра-Леоне орқали учиб келган. Маълум бўлишича, 72 ёшли аёл иммиграция назоратидан ўтаётганида вафот этган. Шу рейс билан парвоз қилган барча йўловчилар ажратиб қўйилиб, Африкадан келган самолёт қуршаб олинди.
The Sun газетасида қайд этилишича, вафот этган аёл шифохонага етказилиб, унинг қони таркибида Эбола вируси бор-йўқлигини аниқлаш учун таҳлил қилинди ва у салбий натижани кўрсатди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги кунларда берган маълумотига кўра, янги Эбола безгаги эпидемияси натижасида Ғарбий Африкада 826 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)