«Леванте» посбони Кейлор Навас Мадриднинг «Реал» клуби сафига ўтди. «Қироллик клуби» билан костарикалик футболчи олти йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Дарвозабоннинг расмий тақдимот маросими сешанба куни «Сантьяго Бернабеу»да бўлади.
Бу мавсумда Кейлор Навас «Леванте» сафида примерада 37 учрашувда майдонга тушган, улардан 17 тасида Кейлор дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Қолган учрашувларда у 39 та гол ўтказиб юборган.
ЖЧ — 2014 мусобақаси доирасида, Коста-Рика термаси сафида 27 ёшли дарвозабон бешта учрашувда майдонга тушди ва бор йўғи иккита гол ўтказиб юборди. Коста-Рика чорак финалгача етиб бориб, ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Улар Голландияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.
Изоҳ (0)