Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Канаданинг Ванкувер шаҳрида якунланган «Челленжер» туркумига кирувчи теннис турнирининг вице-чемпионига айланди. Мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат мусобақанинг бугун, 4 август тонгида ўтказилган ҳал қилувчи финал баҳсида ўзбекистонлик теннисчи тажрибали Маркос Багдатисга қарши кортга чиқди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Кипрлик теннисчи АТП рейтингида 105-ўринни эгаллаб турган бўлса, Фаррух 144-поғонадан жой олганди. Дастлабки сет ғолиби тай-брекда аниқланди. Унда Маркос 8:6 ҳисобида зафар қучди. Иккинчи сетда рақибининг битта геймини ютиб олган Багдатис Ванкувер «Челленжери» ғолибига айланди.
Фаррух Дўстов ушбу турнир давомида америкалик Райан Уильямс ва Остин Крайчек, италиялик Андреа Колларини, британиялик Жеймс Уордни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Бугунги ғалаба Дўстовга 8 минг 480 доллар ҳамда 60 рейтинг очкосини тақдим этди. Ғолиб теннисчи эса 14 минг 400 доллар ҳамда 100 рейтинг очкосига эга бўлди.
Изоҳ (0)