«Сиз ўзингиз тасаввур қилганингиздан ҳам кучлироқсиз» шиори остида чиқариладиган Apple рекламаларининг навбатдагиси Dreams деб номланди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Видеороликда iPhone 5s смартфонидан ўз ишида фойдаланаётган ва инсонларга ёрдами тегаётган учувчилар, ветеринарлар, рассомлар, шамол тезлигини ўлчовчилар, шифокорлар, заргарлар, ўт ўчирувчилар тасвирланган.
Видеороликда кўрсатилган касб эгалари фойдаланаётган барча дастурлар билан Apple’нинг расмий сайтида танишишингиз мумкин.
Apple компаниясининг ўтган сафарги видеоролиги Parenthood деб номланган ва унда iPhone 5s болалар тарбиясидаги энг яхши восита дея реклама қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Samsung сўнгги бор iPhone дисплейини масхара қилган бўлса, Microsoft эса iPhone учун мўлжалланган овозли буйруқларни бажариш ва маслаҳатлар берувчи дастур – Siri’ни танқид қилган эди.
Изоҳ (0)