Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Британиядаги Bompas & Parr пазандалик студияси сунъий лавада гўшт пиширди. Лава Нью-Йоркдаги Сиракуз университети ходимлари томонидан тайёрланди. Уни Цельсий бўйича 1148 даражагача қиздириш учун 60 соат сарфланди.

Фото: bompasandparr.com

Фото: bompasandparr.com

Студия сайтида келтирилишича, бир жуфт стейк ва маккажўхори сўталарини пишириш учун бор-йўғи икки дақиқа етарли бўлди.

Университет профессорлари сўнгги уч йил давомида лавани ўрганиш билан шуғулланмоқда. Шу вақт давомида улар ўз тажрибаларини оммага намойиш этиб келишган. Пазандалик студиясининг таклифи уларнинг ташаббуси билан кутиб олинган.

Яқин орада пазандалик студияси сунъий яшин уриши орқали стейк тайёрламоқчи.

Изоҳ
Асосий янгиликлар