Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Тосимицу Мотэги 4—10 август кунлари Украина, Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда мазкур вазирликнинг ахборот хизмати маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Украинада Тосимицу Мотэгининг мамлакат президенти Пётр Порошенко ҳамда Ёқилғи ва энергетика вазири Юрий Продан билан учрашиши кутилмоқда. Учрашув ниҳоясига етганидан сўнг унинг якуни, хусусан, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баёнот эълон қилинади. Тошкўмир асосида ишлайдиган эски иссиқлик электр станцияларини Япония технологиялари ёрдамида модернизация қилиш ҳамкорликнинг асосий йўналишига айланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифи вақтида эса Мотэгининг раҳбарият билан учрашиб, иқтисодий ҳамкорлик йўллари ҳақида суҳбатлашиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, июль ойи ўрталарида Украинага Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ташриф буюрган эди.
Изоҳ (0)