Россиянинг «Краснодар» клуби Европа лигаси саралаш босқичи, учинчи раундида Венгриянинг «Дьошдьор» жамоасига қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
5:1 ҳисобида якунига етган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов тўлиқ иштирок этди.
Учрашувнинг 28-дақиқасида краснодарликлар ҳужумчиси Ари ҳисобни очди. 40-дақиқада Одил Аҳмедов жамоасининг иккинчи голини киритди. Шундан сўнг, «Дьошдьор» футболчиси Бача иккинчи бўлимда, учрашувнинг 49-дақиқасида гол киритиб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Аммо «Краснодар» яна учта гол киритиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Европа лигаси, саралаш босқичи (3-раунд)
«Дошдор» (Венгрия) — «Краснодар» (Россия) 1:5 (0:2, 1:3)Голлар: 0:1 — 28 Ари, 0:2 — 40 Аҳмедов, 1:2 — 49 Бача, 1:3 — 51 Перейра, 1:4 — 88, пенальти Жоаозиньо, 1:5 — 90 V. Бистров.
«Дошдор» — Анталь (Радош, 80), Немет, Дебрецени (Грумич, 46), Алвес, Эперьеши (Богнар, 46), Элек, Эгерсеги, Хусич, Гостоньи, Кадар, Бача.
«Краснодар» — Синицин, Сигурдссон, Енджейчик, Мартинович, В. Калешин, Лаборде (V.Бистров, 58), Газинский, Жоаозиньо, Одил Аҳмедов, Перейра (Померко, 81), Ари (Вандерсон, 58).
Огоҳлантиришлар: Гостони (67).
Изоҳ (0)