Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари Украинада юз берган «Боинг-777» самолётининг ҳалокатини ўрганиб чиқиш очиқ ва мустақил равишда олиб борилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда ТИВ кенгаши йиғилишининг ҳисоботига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
«Вазирлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2166-резолюциясига биноан содир бўлган воқеани очиқ, бетарафлик билан мустақил ўрганиш ва унинг сабабларини аниқлаш борасидаги ҳаракатларда ҳар томонлама ҳамкорлик олиб бориш кераклигини таъкидлади», — дейилади ҳисоботда.
Изоҳ (0)