Microsoft-Nokia компанияси ишчи номи Lumia Superman бўлган «селфи телефони»ни ишлаб чиқармоқчи ва бу смартфон августда тақдим этилиши кутилмоқда.
Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашрининг хабар беришича, Microsoft’нинг вице-президенти Стивен Элоп компаниянинг ички мажлисида Lumia Superman смартфонини намойиш қилган ва уни «селфи телефони» деб атаган. «Селфи телефони»ига 4,7 дюймли дисплей ва 5 мегапикселли олд камера ўрнатилади.
Шунингдек, Элоп яна бир смартфонни намойиш этган. Унинг ишчи номи Lumia Tesla бўлиб, дизайни Lumia 930 смартфонига ўхшайди. Бироқ у ингичкароқ ва кичикроқ бўлади.
Изоҳ (0)