Украинада ҳалокатга учраган Малайзия «Боинг»и бортидаги қора қутилар расшифровкасининг дастлабки натижалари кейинги ҳафтада эълон қилинади, дея хабар берди Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон.
«Сегодня» нашри ёзишича, борт қора қутиларидаги маълумотлар ўтган ҳафтада британиялик мутахассислар томонидан чиқариб олинган. Улар Нидерландия вакилларига тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, Malaysia Airlines’нинг «Боинг-777» самолёти 17 июль куни кечқурун Украина шарқида қулаб тушди. Бортдаги барча 298 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)