Тожикистонда номаълум сабабларга кўра ёпиб қўйилган «Одноклассники» ижтимоий тармоғига айни дамда мамлакат ҳудудидан кунига 200 минг фойдаланувчи кирмоқда. Бу ҳақда «Одноклассники»нинг ахборот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқ берган маълумотларга кўра, ёпилишидан аввал «Одноклассники»дан ҳар куни 350 минг тожикистонлик фойдаланган. Ҳозирда ижтимоий тармоққа Тожикистон ҳудудидан кираётганлар Tor аноним тармоғи сингари четлаб ўтиш тизимларидан фойдаланаётган бўлишлари мумкин.
Аввал хабар берганимиздек, 20 июль, якшанба куни эрталабдан республикадаги етакчи интернет-операторлар мижозлари «Одноклассники» очилмай қолганини маълум қилган.
Изоҳ (0)