Қирғизистон футбол федерацияси вице-президенти Асилбек Қадралиев ён қанот ҳаками Баҳодир Қўчқоровни эъзозлаш кераклиги ҳақида гапирар экан, Равшан Эрматовни мисол қилиб келтирди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
«Спорт дунёси Баҳодир Қўчқоров каби профессионалларга муҳтож. Унда ўрганса, ўрнак олса бўладиган жиҳатлар жуда кўп.
Агарда бутун дунё бизнинг ватандошимизни қадрлаётган эканми, биз Баҳодир Қўчқоровни ундан-да кўпроқ ҳурмат қилишимиз ва қадрлашимиз лозим. Бундай инсонларни тўғри рағбатлантириш ва қилган хизматларини тан олиш шарт. Баҳодир Қўчқоров таркибида бўлган ҳакамлар бригадаси бошлиғи — Ўзбекистон вакили Равшан Эрматов. У ўз Ватанида ҳақиқий қаҳрамон. Мен ҳам сиздан Қўчқоров ҳақида қаҳрамондек гапиришингизни сўрайман. У жуда катта ҳажмдаги ишни амалга оширмоқда», — дейди Асилбек Қадралиев.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Қўчқоров жаҳон чемпионатининг тўққизта ўйинида Равшан Эрматовга ёрдам бериб, ён қанот ҳакамлари борасида рекорд соҳиби бўлиб турибди.
Изоҳ (0)