Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Эркин ва юнон-рум кураши бўйича Олтин Гран-При турнири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.
Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Рашид Қурбонов (-74 кг) ва Рустам Ассакалов (-85 кг) совриндорлар сафидан ўрин эгаллади.
Рашид Қурбонов эркин кураш бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда кумуш медални қўлга киритган бўлса, Рустам Ассакалов юнон-рум курашчилари беллашувида бронза медаль билан тақдирланди.
Изоҳ (0)