Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Европа Кенгаши Парламент ассамблеясининг ўлим жазосини бекор қилиш бўйича бош маърузачиси Мариетта Караманли (Франция) АҚШнинг Аризона штатида ўтказилган 55 ёшли Жозеф Вуд исмли жиноятчининг қатл жараёнига нисбатан норозилик билдирди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.

Фото: ИТАР-ТАСС

Фото: ИТАР-ТАСС

«АҚШ Европа Кенгашида кузатувчи бўлиб, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ҳақидаги умумий тамойилларимизга шерик бўла туриб, бундай шафқатсиз муносабатларга йўл қўйиб беришда давом этмоқда», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, севган қизи ва унинг отасини ўлдиргани учун судланган 55 ёшли Вудни қатл қилиш жараёни маҳаллий вақт билан 13:52 да бошланган. 15:49 дагина у ўлган деб қайд этилган. Шу вақт ичида унинг адвокатлари ариза орқали жараённи тўхтатиш ва заҳарга қарши дори беришга эришмоқчи бўлишди.

Аризада маҳбуснинг оғриқсиз қатл бўйича конституцион ҳуқуқи бузилгани ҳам қўшимча қилинди.

Аризона штати губернатори Жен Брюер тегишли органларга тўлиқ текширув ўтказишни буюрди, бироқ у қатл жараёни адолатли ва қонуний ўтганини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар