Ливияда вазият кескинлашмоқда. Триполида ақидапарастларга қарши уруш эълон қилган қувғиндаги генерал Хафтар қўллаб-қувватлаётган «Зинтан» гуруҳи ва исломий гуруҳлар ўртасида халқаро аэропорт учун жанглар бормоқда. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Жангларда 50 га яқин киши ҳалок бўлди. Шанба кунининг ўзида салафийларнинг генерал тарафдорларига ҳужуми натижасида 12 киши қурбон бўлди.
Ливиядаги АҚШ дипломатик миссияси Тунисга эвакуация қилинди. АҚШ давлат департаменти раҳбари Жон Керри элчихона яқинида содир бўлаётган зўравонликдан хавфсираётганликларини билдирди. «Вазият бизнинг ходимларимизга хавф солмоқда. Шу туфайли Ливиядаги элчихонамиз фаолиятини вақтинчалик тўхтатишга қарор қилдик», — деди у.
Аввалроқ Триполида Туркия элчихонаси ёпилган эди. Жума куни Ливиянинг Абдулла Абдураҳмон ат-Таний бошчилигидаги муваққат ҳукумати мамлакат «қулаш» арафасида тургани ҳақида огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)