Малайзия шу ҳафтада Украинадаги йўловчи «Боинг»и ҳалокатга учраган жойга бир гуруҳ полициячиларни юборади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Нажиб Тун Раззоқ маъмурияти хабарига таяниб ИТАР-ТАСС маълум қилди.
«30 июль куни 68 полициячи Куала-Лумпурдан учиб кетиб, халқаро экспертлар гуруҳига қўшилади» — дейилади баёнотда. Шунингдек, улар ҳалокат ҳудудида хавфсизлик яратилишига умид билдирмоқда.
Аввалроқ Малайзия бош вазири «Донецк халқ республикаси» ҳукумати бошлиғи Александр Бородай билан телефонда суҳбатлашган ва лайнер қора қутиларини, мурдаларни топшириш шартлари ҳамда халқаро экспертларни «Боинг» қулаган ҳудудга йўлатиш масалалари бўйича келишувга эришган эди.
Изоҳ (0)