ФИФА рефериси Равшан Эрматов «Ўзбекистон футбол федерацияси» фахрий нишони билан тақдирланган учинчи шахс бўлди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
ЎФФнинг энг олий мукофоти ҳисобланган «Ўзбекистон футбол федерацияси» фахрий нишони шу пайтгача икки кишига топширилган. Булар — Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва ФИФА президенти Йозеф Блаттердир.
Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси қарори билан Равшан Эрматов мазкур фахрий нишоннинг учинчи соҳибига айланди.
Маълумот учун, «Ўзбекистон футбол федерацияси» фахрий нишонининг ўртаси бриллиант тош билан безатилган.
Изоҳ (0)