Гарри Поттер ҳақидаги саккиз фильмнинг барчаси учун суратга олиш майдончаси сифатида хизмат қилган Ливсдендаги «Хертфордшир» киностудиясида жойлашган Гарри Поттер музейи ўтган йили 54,5 миллион доллар ишлаб топди. Бу ҳақда «Кун» хабар берди.
The Guardian хабарига кўра, бу музей ташкил этилган 2012 йилдаги кўрстакичдан 65,8 фоизга кўпроқ.
Музейда Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда ишлатилган либослар ва буюмларни томоша қилиш, шунингдек, Хогварц афсунгарлар мактабининг бош залида сайр қилиш мумкин.
Маълумот учун, Ливсдендаги студияда аввалбошда самолётлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод бўлган. Бу ерда илк фильм — Бондиананинг «Олтин кўз» номли 17-қисми 1995 йилда суратга олинган.
Изоҳ (0)