«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясида Ўзбекистондан Европага борадиган ва қайтадиган барча парвозларни Украина самовий ҳудудига кирмасдан бажариш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу Лондон, Франкфурт, Париж, Рим ва Миланга бажариладиган қатновларга тааллуқли, деб хабар берди авиакомпаниянинг ахборот хизмати.
МАК мутахассислари томонидан Тошкент — Киев — Тошкент йўналишидаги HY— 741/742 қатнови учун ҳам хавфсиз йўналиш ишлаб чиқилди, энди бу қатнов Россия ва Белоруссия томонидан «Бориспол» аэропортига кириш орқали бажарилади.
Бунда парвозлар давомийлиги ўртача 10-15 дақиқага узаяди.
Изоҳ (0)