Хитойнинг Чжецзян провинциясидаги жамоат боғида кўп вазифани бажарувчи ҳожатхона очилди. Синьхуа агентлигининг ахборот беришича, унинг дам олиш жойи бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ханчжоу шаҳридаги мазкур ҳожатхона душ кабиналари, скамейкалар, диван, стол, болалар кровати ва телевизор билан жиҳозланган. Бино гуллар билан безатилган, деворларга суратлар осилган.
Барча қўшимча қулайликлар алоҳида дам олиш зонасида жойлашган.
Изоҳ (0)