Samsung компанияси диагонали 105 дюйм – 2,67 метр бўлган телевизор ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Mashable нашри маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Телевизор Ultra HD ва ботиқ OLED дисплейига эга бўлиб, у 119 999 доллар деб баҳоланган. Қурилманинг дисплейи 21:9 ўлчамда ва 5120 × 2160 пикселли, жами 11 миллион пикселга эга.
Қурилма дунёдаги энг қиммат телевизорлардан биридир. Шу боис Samsung муҳандислари ҳаридорнинг уйига бориб, уни ўрнатиб беради.
Агар сиз ботиқ дисплейли телевизорни қандай қилиб деворга иламан деб ўйлаётган бўлсангиз, Samsung телевизорни деворга илиш учун ҳам алоҳида сотиладиган яна бир қурилма тайёрлаб қўйган.
Изоҳ (0)