Австриянинг Леоганг комуннасида йиғин ўтказаётган «Локомотив» ўзининг учинчи назорат учрашувини бу йилдан Россия премер-лигаси вакилига айланган Москванинг «Tорпедо» жамоасига қарши ўтказди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Ўйиннинг катта қисмида устунлик «Локомотив» футболчилари томонида бўлди. Ҳисобда ҳам Фарҳод Тожиевнинг иккинчи бўлим аввалида киритган голидан кейин «Локомотив» анча вақт олдинда борди. Фақат сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол туфайли ўйиндаги якуний ҳисоб 1:1 кўринишини олди.
«Локомотив»нинг ушбу ўйиндаги таркиби: 84. Темур Жўраев, 2. Илҳом Суюнов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 55. Шавкат Муллажонов, 60. Артем Филипосян, 88. Лутфулла Тўраев, 7. Садриддин Абдуллаев, 24. Иброҳим Раҳимов, 23. Иван Нагаев, 50. Александр Гейнрих.
Захира: 1. Игнатий Нестеров, 41. Қувондиқ Рўзиев, 77. Жасур Ҳасанов, 10. Фарҳод Тожиев, 70. Алишер Шогулямов, 22. Виктор Карпенко.
Изоҳ (0)