«Пахтакор» футбол академияси Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида ўз бўлими фаолиятини ишга туширди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
Клуб спорт директори Григорий сейтлин, академия директори ўринбосари Валерий Бородавкин ва Қувасой шаҳар 1-сонли БЎсм футбол мураббийи Акбар сиддиқов бўлимнинг расмий очилиш маросимида иштирок этди.
Қувасойдаги мактабда барча зарур шароитлар яратилган бўлиб, тарбияланувчилар ихтиёрига катта ва кичик табиий чимли футбол майдонлари, ёпиқ зал, бассейн, тренажёр зали ва сауна топширилди.
Айни пайтда мактаб мураббийлари уч ёш гуруҳ тоифасидаги 48 нафар тарбияланувчига футбол сабоқларини бермоқда. Тарбияланувчилар ва гуруҳлар сони ўсиши кутилмоқда.
«Пахтакор» академияси мураббийлари вақти-вақти билан Қувасойга ташриф буюриб, керакли маслаҳатларни бериб боради. Тарбияланувчилар зарур спорт либослари билан таъминланади.
Изоҳ (0)