Жанубий Корея полицияси чўкиб кетган «Севоль» паромининг ҳақиқий эгаси ҳисобланган ишбилармон Ю Бён Ён вафот этганини тасдиқлади. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлигига таяниб, «Кун» хабар берди.
«Жасад 12 июнда топилган эди, бироқ ДНК тести ва бармоқ изларига асосланиб, унинг шахсини энди тасдиқлашга муваффақ бўлдик», — деди полиция вакили.
Аввалроқ ишбилармоннинг қаерда эканлиги ҳақида маълумот берган шахсга 500 минг доллар миқдорида мукофот пули ваъда қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Севоль» пароми 16 апрель куни Корея Республикасининг жануби-ғарбий қирғоқларидан 100 километр узоқликда чўкиб кетган эди. Кема бортида 476 киши бўлган, 294 йўловчи ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)