Футбол бўйича Германия терма жамоасининг Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ — 2014’даги муваффақиятига бағишлаб, немис фермерлари умумий майдони 18 минг квадрат метр бўлган лабиринт тайёрлади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтига таяниб, Uff.uz хабар берди.
Лабиринт Бразилия байроғи фонида «қайчи услуби» билан тўпга зарба бераётган футболчи тасвири ва «WМ 2014» (немис тилида — «ЖЧ — 2014») ёзувидан иборат.
Лабиринтнинг юқори қисмида ЖЧ — 2014’да 1—3-ўринларни эгаллаган терма жамоалар — Германия, Аргентина ва Голландиянинг ўрнига яраша кичрайиб борган байроқларини кўриш мумкин.
Фермерлар Ули ва Корин Эрнст ўзларининг ушбу лабиринтларини Бавария ўлкасининг Уттинг далаларида қуриб битказди. Лабиринтга сентябрь охиридан кириш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)