19 июль куни Хитойнинг шимоли-ғарбий Шэнси провинциясининг маъмурий марказида «Буюк ипак йўли — 10 минг лидан иборат йўл» автомобиль пойгаси бошланди. Бу ҳақда Euronews’га таяниб, Anhor.uz хабар берди.
Хитойлик 45 пойгачи, хусусан, машҳур олимлар, санъат арбоблари ва мухбирлар 15 минг километрдан иборат йўлни босиб ўтади. Улар 60 кун ичида ХХРдаги 14 шаҳар, шунингдек, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Грузия, Туркия ва Грецияни кесиб ўтади.
Пойганинг сўнгги нуқтаси қилиб Италия пойтахти — Рим шаҳри белгиланган.
Маълумот учун, ҳозирда Хитой ўтган йили ХХР раиси Си Сзинпин томонидан олға сурилган «Буюк ипак йўлининг иқтисодий зонаси»ни қуриш концепциясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Концепция тарихда мазкур йўл бўйида жойлашган давлатлар ўртасида энергетика, сармоя, қишлоқ хўжалиги, молия, туризм сингари соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантиришни кўзда тутади.
Изоҳ (0)