Twitter ижтимоий тармоғи Direct Message – шахсий хабар алмашиш хизматида зарур яхшиланишларни амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Mashable нашри маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Twitter ўзининг iPhone ва Android қурилмалари учун мўлжаланган дастури орқали шахсий хабарлар тарихини ўқиш мумкинлиги ҳақида хабар берди. Шунингдек, хабарларни ўчириш функциясини ҳам соддалаштирилмоқда.
Ижтимоий тармоқ сўнгги ойлар давомида шахсий хабарлар хизматини WhatsApp каби мобил хабар алмашув дастурлари даражасига чиқариш устида ишламоқда.
Twitter’да биз ўқимаётган (фоллоw қилмаётган)лардан ҳам шахсий хабарлар қабул қилиш функцияси синовдан ўтказилган. Шу билан бирга гуруҳ бўлиб суҳбат қуриш функцияси ишлаб чиқарилиши мумкин.
Компания раҳбари Дик Костолонинг фикрига кўра, Twitter’нинг оммалашиши учун шахсий хабарлар алмашиш хизматининг ўрни катта.
Изоҳ (0)