Жорий йилнинг 1—15 август кунлари Норвегиянинг Тромсе шаҳрида 41-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилади. Ўзбекистон шахмат федерациясида берилган маълумотга кўра, бу галги шахмат олимпиадасида Ўзбекистон шарафини 10 нафар спортчи ҳимоя қилади. Бу ҳақда «Олам Спорт» хабар берди.
Эркаклар терма жамоаси сафидан Рустам Қосимжонов (Тошкент), Антон Филиппов (Тошкент), Марат Жумаев (Самарқанд), Жаҳонгир Воҳидов (Самарқанд), Улуғбек Тиллаев (Тошкент) ўрин эгаллаган. Мураббий — Фарҳод Собиров (Тошкент).
Аёллар терма жамоаси таркибига эса қуйидаги спортчилар киритилган: Сарвиноз Қурбонбоева (Сирдарё), Севара Боймуротова (Тошкент вилояти), Ирина Геворгян (Тошкент), Моҳинур Қаҳрамонова (Навоий), Олга Сабирова (Тошкент). Мураббий — Владимир Егин (Тошкент).
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳакамлар бригадасидан халқаро тоифадаги Ҳусан Турдиалиев ва ФИДЕ ҳаками Ирина Ким каби ўзбекистонликлар ҳам ўрин эгаллаган.Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган аёллар терма жамоаси учун 22—26 июль кунлари ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилади.
Изоҳ (0)