Австралия ҳукумати ғарбий қирғоғидан бўғзига йирик денгиз арслонининг қолдиқлари тиқилиб қолган улкан оқ акуланинг танасини топди. Балиқ хўжалиги департаменти тахминларига кўра, йиртқич ўлжасини ямлай олмай, ҳалок бўлган. Бу ҳақда News.com.аu сайтига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
Тўрт метрлик акуланинг танаси Ғарбий Австралия штати соҳилидан топилган. Балиқ хўжалиги департаментининг айтишича, ҳалок бўлган йиртқичда жароҳат ёки касаллик белгилари аниқланмаган. Ҳозирда ҳукумат акула ҳалокатининг аниқ сабабини ўрганмоқда.
Мутахассис Рори Макоулининг сўзларига кўра, йирик денгиз арслони йиртқичнинг ички органларига жабр қилган ёки ойқулоқ орқали сув айланишининг йўлини тўсиб қўйган ва унга нафас етмай қолган бўлиши мумкин. Айни вақтда, у бўғзини тозалашга уриниб, саёзликда қолиб кетгани учун ҳам ўлган бўлиши мумкинлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)