Фуқаролар, корхона, ташкилот ва таълим муассасалари томонидан амалга оширилаётган хайрли ишларни кенг оммага етказиш, амалга оширилган ишлар мисолида аҳоли, айниқса, ёшларни эзгу ишларга сафарбар этиш, эзгу мақсадлар сари йўналтириш мақсадида 2014 йил июль—август—сентябрь ойлари мобайнида «Савоб ишни ҳар кун қилайлик!» ташаббуси ўтказилади. Мазкур ташаббус Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.
Ташаббусда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар, фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасалар иштирок этади.
Ташаббус ташкилотчилари — Afisha.uz; Anons.uz; Anhor.uz; Azu.uz; Daryo.uz; Fikr.uz; Gazeta.uz; Kamolot.uz; Kitob.uz; Kultura.uz; Kun.uz; Mytashkent.uz; Pr.uz; Podrobno.uz; Sayyod.uz; Sreda.uz; Uff.uz; Uz24.uz; Toshkent.uz; Tanlov.uz; Vkurse.uz; Ziyonet.uz; сайтлари. «Молодеж Uzbekistanа» ва «Туркистон» газетаси. «Grand», «Классик FM», «Махима», «Наврўз», «Ориат FM», «Ориат Доно», «Ўзбегим таронаси» радиостанциялари.
Ушбу лойиҳада иштирок этишга истак билдирган бошқа оммавий ахборот воситалари ўз-ўзидан ташаббус ташкилотчилари сафига қўшилади.
2014 йил 17 июлдан бошлаб интернет сайтларда амалга оширилаётган хайрли ишлар тўғрисида хабар берилади.
5 сентябрь куни «Савоб ишни ҳар кун қилайлик!» ташаббуси якуни бўйича анжуман ўтказилиб, ташаббус натижалари таҳлил қилинади.
Изоҳ (0)