Испаниянинг Памплона шаҳрида ўтказилган фестивал иштирокчиси буқалар билан югуриш чоғида селфи’га тушгани учун 3000 евро (4100 доллар) миқдорида жарима тўлайди. Бу ҳақда International Business Times хабар берди.
6—14 июль кунлари ўтказилган «Сан-Фермин» фестивали доирасида энсьерро — шаҳар кўчаларида анъанавий буқалар билан югуриш маросими бўлиб ўтди. Фестивал ташкилотчилари хавфсизлик нуқтаи назаридан қатнашчиларга югуриш вақтида расм ва видеога олишни тақиқлади.
Буюк Британиядан келган иштирокчи эса белгиланган қоидага риоя қилмай, суратга тушди ва 3000 евро миқдорида жаримага тортилди. Бундан ташқари, яна бир қатнашчига ҳам энсьерро вақтида видеога олгани учун жарима белгиланди.
Изоҳ (0)