Тоза олтиндан ишланган болалар беланчаги Дубайда сотувга қўйилди. Ушбу беланчакнинг нархи 16,3 миллион долларни ташкил этади, деб ёзади «РИА Новости» Arabian Business маълумотига асосланиб.
188 килограмм оғирликка эга бўлган беланчак Дубайда ўз савдо бутигини очмоқчи бўлган Испаниянинг Suommo ҳашаматли болалар мебелларини ишлаб чиқарувчи компанияси томонидан ясалган.
Шунингдек, Дубайда 18 каратли тилладан ишланган болалар идишлари ҳам сотувга қўйилиб, улар 40 мингдан 136 минг долларгача нархда сотилмоқда.
Изоҳ (0)