ФИФА президенти Йозеф Блаттер Бразилия мундиалининг энг яхши ўйинчиси аргентиналик Лионель Месси бўлишини кутмаганлигини айтди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
«Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси айнан Месси бўлганлигига бироз ҳайрон бўлдим», — дейди Блаттер.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик Лионель Месси мундиалда жами тўртта гол уриб, бир бор голли узатма оширган.
ЖЧ — 2014 мусобақасида Аргентина терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаб, Месси жамоадошлари билан бир қаторда кумуш медаль соҳиби бўлди.
Изоҳ (0)