2013 йилнинг январидан 2014 йилнинг июль ойигача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистонда мобил интернетдан фойдаланиш кўрстакичлари статистикаси тузилди. Бу кўрсаткичлар Top.Mail.Ru статистикасига асосланиб iLike.uz блоги томонидан эълон қилинди.‘
Статистикага кўра, мобил интернетдан фойдаланиш улуши 2013 йилнинг январь ойига нисбатан 73 фоиздан 79 фоизга ошган. Бунинг икки сабаби бўлиши мумкин. Биринчиси – кўпчилик интернетга уланиш учун мобил қурилмалардан фойдаланишни афзал билади. Иккинчиси – мобил қурилма ёрдамида интернетга уланганда компьютер ёки ноутбукларга нисбатан тезлик юқорироқ. Шунингдек, ҳар бир оилада ўртача иккита телефон борлигини ҳам таъкидлаш лозим, комютер ҳақида эса бундай деб бўлмайди.
J2ME. 1,5 йил давомида бу операцион тизимдаги мобил қурилмалардан интернетга уланиш ҳажми 46 фоиздан 25 фоизга тушган. Бу — қувонарли ҳол.
Android — дунё ва Ўзбекистондаги энг машҳур операцион тизим. Ўтган 1,5 йил давомида Android қурилмалари орқали интернетга уланувчилар улуши 8 фоиздан 36 фоизга кўтарилган. Бундай юқори кўрсаткич қайд этилишига маҳаллий Artel ва UZTE компанияларининг Android смартфонларини ишлаб чиқариши ҳам катта сабаб бўлди.
Symbian. Бу операцион тизимда деярли ўзгариш қайд этилмаган – бу операцион тизимда ишлайдиган қурилмалар улуши 8,45 фозидан 8,14 фоизга тушиб қолган. J2ME қурилмаларидан фойдаланганлар Android’га эмас Symbian операцион тизимига ўтгани бунга сабаб бўлган, дейиш мумкин.
iOS операцион тизимида ишлайдиган қурилмалардан фойдаланиш ҳажми 12 фоиздан 11 фоизга пастлаган ва бу кутилмаган ҳолат :)
Windows Phone. Тирик ва хатто 0,4 фоиз ўсиш ҳам қайд этган.
Изоҳ (0)