Швейцариянинг Norvatis номли фармасевтика компанияси Google X ақлли комтакт линзаларини реал ҳаётга тадбиқ этади. Бу ҳақда Gizmodo хабар берди.
Иккала компания хабар беришича, Norvatis компанияси Google лойиҳаси бўлган ақлли контакт линзаларининг ишлаб чиқарилишини лицензияламоқда.
Бундай ақлли контакт линзалар диабет билан оғриган кишилар учун фойдалидир. Улар диабетга чалинган кишининг кўз ёши таркибини текширади ва унинг мобил қурилмасига натижаларни доимий равишда юбориб туради. Шу билан беморлар ўз ҳолатларини доимий назорат қилиб туриш имконига эга бўлади.
Изоҳ (0)