14 июлдан 15 июлга ўтар кечаси Ангрен шаҳридаги икки қаватли супермаркет биносида ёнғин юзага келди. Ёнғин соат тунги 01:00 атрофида бошлангани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда UZ24 хабар берди.
Шаҳар ўт ўчириш бошқармасининг маълум қилишича, бозор ҳудудида жойлашган савдо нуқтаси ёнаётгани ҳақидаги хабар 15 июль соат 01:10 да қўнғироқ орқали берилган. Воқеа содир бўлган жойга тезликда бир нечта ўт ўчириш машинаси юборилган.
320 квадрат метрлик ҳудудни қамраб олган ёнғин даражаси эътиборга олиниб, қўшимча ёрдам чақирилди. Ёнғин жами 11 та ўт ўчириш машинаси ёрдамида ўчирилди. Жабрланганлар қайд этилмади.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Тахминларга кўра, у супермаркет ёнидаги новвойхона биносидан ўтган.
Изоҳ (0)