АҚШ ва Хитой олимлари қушларнинг аждоди динозавр эмаслигини юра даври (мезолит эрасининг иккинчи даври)га оид кичик патли жониворни тадқиқ қилиш орқали исботлади. Бу ҳақда Journal of Ornithology журналида мақола чоп этилди.
Ички Мўғулистондан топилган Scansoriopteryx номли патли жонзотнинг тошга айланган қолдиғини ўрганиб чиққан олимлар томонидан унинг скелетида динозаврларга хос жиҳат йўқлиги аниқланди.
Аввалига натижалар жониворнинг аждоди селурозавр (динозаврларнинг энг кўп тарқалган тури) эканини, иккинчи таҳлил эса у тимсоҳларнинг дарахтда истиқомат қилган аждоди — архозаврнинг авлоди эканини кўрсатди.
Scansoriopteryx’да қушлар танасига хос аъзолар: чўзилган олд оёқлар, патлар, ой шаклидаги билак суяклари, новдада ўтиришга мослашган оёқлар топилди.
Олд ва орқа оёқларидаги патлар қушнинг ҳавода дарахтдан-дарахтга учиб ўтишига ёрдам берган. Парвоз учар динозавр-тероподлардек пастдан юқорига эмас, архозаврлардек юқоридан пастга амалга ошган.
Скансориоптериксга хос жиҳатларнинг тан олиниши қушларнинг динозаврлар авлоди эмас, ҳайвонларнинг алоҳида тури эканлиги масаласини кўтаради, — дейилади нашр хабарида.
Изоҳ (0)