Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston LTD компаниясининг вакили Anhor.uz журналистига берган интервьюси давомида компания тез орада қайта фаолият бошлашни режалаштираётганини маълум қилган.
«Фаолиятнинг аниқ қачондан бошлаб қайта ишга туширилишини ва қачондан ичимликни идишларга қуйиш жараёни бошланишини аниқ айта олмаймиз, лекин бу тез орада содир бўлади», — деди компания вакили.
Маълумот учун, Coca-Cola заводи 2014 йилнинг бошида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли ёпилган эди.
2014 йил март ойида Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston LTDнинг 57,12 фоиздан иборат давлат ҳиссаси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси қошидаги Давлат активларини бошқариш бўйича марказга топширилган.
Завод бир қанча вақт муқаддам ичимлик ишлаб чиқаришни тўхтатган бўлиб, савдо дўконларида турган махсулот 2013 йилнинг охирларида ишлаб чиқарилган. Буни маҳсулотнинг этикеткасидаги ишлаб чиқарилган санасидан билиш мумкин. Шунингдек, бозорларда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган Coca-Cola ҳам бўлиб, у Ўзбекистон заводида чиқарилган ичимликдан таъми ва сифати бўйича фарқ қилади.
Изоҳ (0)