LG Electronics компанияси томонидан 2014 йилнинг сўнги урфидаги янги — 42LB620V телевизори савдога чиқарилди.
Тасвир сифатиCinema 3D сериясидаги янги телевизор ўз фойдаланувчиларини нафақат замонавий дизайни билан, балки беқиёс тасвир сифати билан ҳам мамнун етади. Кадрдаги тез ҳаракат давомида ўта юқори аниқликдаги акс эттирилиш ва тасвирнинг тиниқлиги сири IPS-матрицадан фойдаланишдадир. IPS технологияси бошланғич тасвирнинг ҳар бир пиксельининг энг реал рангларини 1920 х 1080 пиксельни ташкил этувчи HD ечимида акс эттиради.
Cинема 3D нинг афзалликлари
Оддий икки ўлчовли тасвирни 3D га алмаштириш функцияси ёрдамида фильмлар ва телекўрсатувларни янгича сифатда кўриб роҳатланиш мумкин. Бунга яна Cinema 3Dнинг жуда қулай бўлган, қувватланиш элементларисиз ва пириллашларсиз кўзойнакларини қўшадиган бўлсак, натижада LG 42LB620V билан вақт жуда шоҳона ўтади. Телевизорга икки жуфт 3D кўзойнаги қўшиб берилади.
Ғаройиб жарангдорлик
Янги LG 42LB620V телевизорининг овози ҳам тасвирга жуда мос. Икки динамикдан таркиб топган 2 каналли акустик тизим фойдаланувчиларни ўта жонли ва жарангдор овози билан ўзига ром қилади. Virtual Surround Plus виртуал ҳажмдор овоз бериш функцияси ушбу тизимга жўрликда ишлайди.
Мултитюнер (TCS)
Ушбу моделдаги телевизорга мултитюнер (TCS) ўрнатилган бўлиб, у тўғридан тўғри йўлдош ва эфир антенналарига DVB-S2, DVB-C, DVB-T2 стандартларида уланиш имкониятини беради, шунингдек аналог сигналларни қабул қилади ва декодерлардан фойдаланмасдан туриб кабелли телевидениэга уланиш мумкин.
Изоҳ (0)