Кеча, 10 июль куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки 170 нафардан иборат гуруҳи «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётида Саудия Арабистонига умра амалини бажариш учун учиб кетди.
Кузатиш ва кутиб олиш тадбирлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида амалга оширилди.
Рамазон мавсумида Саудия Арабистонида куннинг ҳаддан ташқари исиб кетиши ҳамда фуқаролар хоҳиш истакларидан келиб чиқиб, ўзбекистонлик 670 нафар зиёратчиларни (Тошкент—Жидда—Тошкент йўналиши бўйича 3 та рейс) умра сафарига юбориш режалаштирилган.
Сафарга чиқишдан олдин барча зиёратчилар марказлашган тиббий пунктларида миненгит ва гриппга қарши воситалар билан эмланди.
Рамазон мавсумида ҳам зиёрат 10 кунни ташкил этади (Мадина шаҳрида 3 кун, Маккада эса 7 кун).
Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик икки нафар ишчи гуруҳ, уч нафар шифокор ва икки нафар ошпаз хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)