Қимматбаҳо телефон ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Vertu компанияси Ferrari билан 7 йиллик ҳамкорлигини якунлади. Энди компания кейинги 5 йил давомида Bentley маркали смартфон ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда «Коммерсант» маълумотига асосланиб ITAR-TASS хабар берди.
Биринчи маҳсулот Vertu for Bentley деб номланади. Унинг нархи 17 000 АҚШ доллари бўлиши ва октябрда тақдим этилиши режалаштирилмоқда. Смартфонлар чегараланган миқдорда ишлаб чиқарилади ва уларнинг сони 1000 дан ошмайди.
Bentley вакили Жулия Мороцининг сўзларига кўра, бу компаниянинг мобил қурилма ишлаб чиқарувчилар билан тузган илк шартномасидир. Vertu компанияси раҳбари Массимиляно Поляни эса қурилмалар устида ҳар иккала компания дизайнерлари иш олиб боришини таъкидлади.
Изоҳ (0)