Olamsport маълум қилишича, Чеченистоннинг Грозний шаҳрида ўтказиладиган бокс кечаси олдидан боксчиларнинг вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.
Оқшомнинг марказий жангида супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, 35 яшар ҳамюртимиз Руслан Чагаев америкалик 41 ёшли Фрес Окендога қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг WBA Regular чемпионлик камари учун кечади.
Вазн ўлчаш маросимида Чагаев 110,7 кг, Окендо эса 100,7 кг тош босди.
Бўлажак жангда Sportingbet букмекерлик идораси Чагаевнинг имкониятини юқорироқ баҳоламоқда.
Изоҳ (0)