Тадқиқотларга кўра, Twitter микроблоглари хизматидан тез-тез фойдаланиш муносабатлар бузилиши ва оилада нифоқлар юзага келишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда «Франс Пресс» агентлигига таяниб «Российская газета» хабар берди.
Тадқиқотлар АҚШдаги Миссури университети ходими Рассел Клайтон томонидан амалга оширилиб, унда Twitter’нинг 600 фойдаланувчиси иштирок этди.
Аниқланган натижаларга кўра, Twitter микроблогидан қанчалик кўп фойдаланилса, можаролар юзага келиш эҳтимоли шунчага кўпаяди. Бундан ташқари, ушбу ижтимоий тармоқдан тез-тез фойдаланиш ажрашиш ва хиёнатга олиб келиши ҳам мумкин.
Олимлар, шунингдек, Facebook’нинг ҳам ўта фаол аъзоси бўлиш шундай оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)