«Барселона» клуби «Ливерпул» билан Луис Суареснинг трансфери борасида келишувга эришди. Каталонияликлар 27 ёшли ҳужумчи учун 90 миллион евро тўлашга рози бўлган, дея хабар беарди Uff.uz Cadena Ser радиоси маълумотига таяниб.
Шу тариқа Луис Суареснинг ўрнига Алексис Санчес берилмайдиган бўлди. Санчес «Арсенал»га ўтишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА Луис Суаресни Уругвай терма жамоасининг тўққизта расмий учрашувидан ва тўрт ой давомида футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият туридан четлатган эди.