«Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошидаги бадиий кенгаш кўригидан ўтган саккизта бадиий, битта саргузашт эртак ва битта тўлиқ метражли анимацион фильм устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда агентлик сайти хабар берди.
«Ўзбекфильм» киностудиясида бир йўла олтита бадиий фильмни тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу фильмалр қаторидан — ўз мақсадига эришиш учун курашаётган қизнинг матонати ҳақида ҳикоя қилувчи «Ер тафти», беғубор орзулар оламида яшаётган ўсмирларнинг интилишлари ва кўнгил кечинмалари тўғрисисидаги «Новда», олдида ҳаётнинг энг оғир синовларини енгишдек вазифа турган инсонларнинг руҳий драмаларига бағишланган «Ҳаётда...», «Камолот» ЁИҲ етакчиларининг фаолияти ўрин олган «Шунқорлар» ва бошқалар жой олган.
«Ватан» киностудиясида эса тақдир тақозоси билан ўзга юртларда саргардон яшаётган инсонлар қисмати, ҳаётда тўғри йўлдан адашган кимсаларнинг фожиаси акс эттирилган «Гумроҳлар» бадиий фильми, Ёшлар ижодий тажриба 5-студиясида ўзгаларни лақиллатиб кун кўришнинг аянчли оқибатлари ҳақида ҳикоя қилувчи «Соя» бадиий фильми устида иш олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)