Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг «РИА Новости» нашри АҚШ олимлари «селфи» туширишга ишқибозликни расман руҳий касаллик деб тан олгани ҳақида хабар тарқатган эди. У бундан уч ой аввал пайдо бўлган сохта янгиликка асосланиб ёзилгани маълум бўлди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Фото: lesvesti.ru

Фото: lesvesti.ru

«РИА Новости» хабарида манбага линк берилмаган. Бироқ TJournal’нинг аниқлашича, хабар матни The Adobo Chronicles уйдирма янгиликлар порталида март охирида пайдо бўлган мақоланинг сўзма-сўз таржимасидир.

The Adobo Chronicles ҳажвий, истеҳзоли ва сохта хабарлар нашр қилишга «ихтисослашган». Портал яратувчиларининг огоҳлантиришича, сайт материаллари «факт ва уйдирмалар аралашмаси бўлиб, фантазия билан безатилган».

Манба томонидан эълон қилинган «селфи»-касаллик ҳақидаги уйдирма хабар апрель бошида кўпгина Ғарб ОАВлари томонидан берилган эди, бироқ улар янгиликнинг сохта эканига тушуниб, ҳазил тариқасида ундан фойдалана олишган эди.

Эслатиб ўтамиз, «РИА Новости» хабарида айтилишича, Америка психиатрия ассоциацияси олимлари selfies деб аталган янги касаллик классификацияси тақдимотини Чикагода ўтказди.

Психиатрларнинг фикрича, selfies обсессив-компульсив касаллик бўлиб, ўзига бўлган ҳурмат ўрнини тўлдириш учун доимий равишда ўзини суратга тушириб, суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаш истаги билан тавсифланади.

Касаллик уч даражада бўлиб, биринчисида киши бир кунда ўзини камида уч марта «селфи»га туширади, бироқ ижтимоий тармоқларга жойламайди.

Иккинчи — ўткир даражада одам ўзини бир кунда камида уч мартда суратга олиб, ижтимоий тармоқларга қўяди.

Учинчи — сурункали касалликда эса фойдаланувчи ўзини тун-кун «селфи»га олиб, бир кунда олти марталаб интернетга жойлайди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь